АсосийJinoyat

​ЧИНОЗЛИК ФУҚАРОНИНГ УЙИДАН 4 КГ. ГА ЯҚИН ГИЁҲВАНДЛИК МОДДАСИ ТОПИЛДИ

'​ЧИНОЗЛИК ФУҚАРОНИНГ УЙИДАН 4 КГ. ГА ЯҚИН ГИЁҲВАНДЛИК МОДДАСИ ТОПИЛДИ'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида вилоят ИИБ ва Чиноз тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида “А.Темур” Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ишламайдиган, 1961 йилда туғилган А.Я.нинг уйи текширилганида ҳовлисидаги узум сўрисида қуритиб қўйилган 3 кг. 690,6 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар