1

Веналарнинг варикоз кенгайиши: аломатлари, сабаблари ва профилактикаси

САЛОМАТЛИК 20.11.2013, 18:38
Веналарнинг варикоз кенгайиши: аломатлари, сабаблари ва профилактикаси
Веналарнинг варикоз кенгайишида бир нечта босқич фарқланади.

Биринчи босқич – ёқимсиз ҳислар ва оғриқ бўлмайди, фақат веналарнинг чиқиб қолгани, қизил “юлдузчалар” ва сонлар ёки болдирларда томир тўрларини кўриш мумкин, кечга яқин оёқларнинг енгил шишгани ҳис этилади.
Иккинчи босқич – болдир ва товон суягини бирлаштирувчи бўғимда кўзга ташланадиган шишлар асосан кечқурунлари ва юкламалардан кейин пайдо бўлади, кечаси болдир мушаклари тортишиши, увушиб қолиши, санчиши, жимирлаши сезилади. 
Учинчи босқич – оёқ шишлари кўзга ташланади, терида ва тери ости бириктирувчи тўқималарида қотган жойлар шаклланади, пигментация, дерматитлар пайдо бўлади, қичиш ва шишиш ҳисси пайдо бўлади.
Тўртинчи босқич – оёқ терисида трофик яралар ҳосил бўлади.
Агар оёқларингизда оғирлик ҳис қилсангиз, оёқларингиз шишса, агар тизза остида, тўпиқда ёки болдирда кўплаб томир “юлдузчалари”, веналарнинг варикоз кенгайишини кўрсангиз, мутахассисга мурожаат қилинг. Вена томирларини УТТдан ўтказиш натижалари веналарни даволаш усулини белгилашда ёрдам беради.
Рақамлар ва фактлар
Томирлар варикоз кенгайишининг у ёки бу аломатлари ривожланган мамлакатлар аҳолисининг 70% да учрайди. Бу касалликка асосан аёллар мойил бўлади. Уларда варикоз 25-45 ёшлар оралиғида пайдо бўлади, эркакларда эса – 45-50 ёшларда. Ушбу хасталик ўзининг асоратлари билан хавфлидир. У ҳар тўртинчи беморда 10 йилдан сўнг ногиронликка олиб келади. 
Касаллик сабабчилари:
 -  ўтроқ ҳаёт тарзи ёки оёқларда тикка туриб ишлаш (сартарошлар ва сотувчилар); - ортиқча вазн; -  оғир юк кўтариш; -  ҳомиладорлик, балоғатга етиш давридаги гормонал ўзгаришлар; -  гормонал контрацептивларни қабул қилиш;-  томирларни сиқувчи, танага ҳаддан ташқари ёпишиб турадиган кийимлар (ёпишиб турувчи жинси шимлар, қалин колготкалар, чулкилар, гольфилар ва резинаси сиқиб турувчи пайпоқлар, тўпиқни сиқувчи боғичли пойабзал);  -  оёқларни чалиштириб ўтириш; -   кашандалик. Профилактика
   - агар узоқ вақт тикка туриш ёки ўтиришингизга тўғри келса, қулай вақт топилиши билан оғирликни оёқ учидан товонга ва товондан оёқ учига ҳамда бир оёқдан иккинчисига туширинг;    - қон фаолроқ айланиши учун имконият топилганида зинапоядан юқорига ва пастга югуринг;    - паст пошнали пойабзал кийинг – унинг баландлиги 4 см дан ошмаслиги керак, кечки базм туфлиларининг пошнаси эса – 6 см дан кўп бўлмагани маъқул;    - бўш вақтингизда оёқларни бироз кўтарган ҳолда ётинг (улар юрак сатҳидан 15- 20 см баландликда бўлиши керак);    - энг яхши профилактика воситаларидан бири – бу даволовчи трикотаж. Уни албатта кийиб юринг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1