“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида жамоадоши Луис Суарес ва ПСЖга ўтиб кетган Неймар билан тушган суратини жойлаштирди, деб ёзади Tribuna.uz нашри.
“У қайтди”, — деб изоҳ қолдирган Месси суратда “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикени ҳам ёдга олиб ўтган ва унинг аккаунтини ҳам матнга киритган.
Эслатиб ўтамиз, айнан Пике ўз вақтида Неймар билан учун расмини интернетга жойлаштирган ва унга “У қолади”, деб изоҳ қолдирганди. Кейинроқ эса Неймар 222 миллион евро эвазига ПСЖга ўтиб кетганди.