1

$81,67 млнлик электр техникаси экспорт қилинди

ЖАМИЯТ 20.11.2013, 18:47
$81,67 млнлик электр техникаси экспорт қилинди
Тошкентда мамлакатимиз электр техникаси тармоғини янада ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан ташкил этилди. Бугунги кунда мамлакатимиз электр энергетика саноати иқтисодиётимизнинг қарийб барча тармоқларига кабель ва ўтказгич маҳсулотлар, паст вольтли аппаратура, шчит қурилмалари, лифт, трансформатор, электр термик ускуналар, турли электрон техника, приборлар, алоқа аппаратураси, маиший техника каби 2000 турдан зиёд маҳсулот етказиб бермоқда. Алоҳида янги моделлар ишлаб чиқиш, ускуналарни монтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш сингари хизматлар ҳам кўрсатилмоқда. 2013 йилнинг биринчи ярмида уюшма корхоналари томонидан қиймати 158,7 миллиард сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 81,67 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1