1

“БУНЁДКОР” ЧЕМПИОНАТ АУТСАЙДЕРИ УСТИДАН ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

СПОРТ 26.08.2017, 22:45
Теглар: Футбол
“БУНЁДКОР” ЧЕМПИОНАТ АУТСАЙДЕРИ УСТИДАН ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 19-тури доирасида “Обод”ни енгди.Учрашув давомида катта устунликка эга бўлган “қалдирғочлар” 20-дақиқада ҳисобни очишди. Сардор Собирхўжаев ва Шохруз Норхонов комбинациясидан сўнг ҳужумчи собиқ жамоасини жазолади – 1:0.

77-дақиқада “Обод” дарвозаси олдида юзага келган пала-партишликдан сўнг Достонбек Ҳамдамов кучли зарбаси билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ушбу ҳисоб бошқа ўзгармади ва “Бунёдкор” ўз активига навбатдаги уч очкони қўшиб қўйди.

Олий лига-2017, 19-тур
“БУНЁДКОР” – “ОБОД” 2:0 (1:0)
Голлар: Шохруз Норхонов 20 (1:0), Достонбек Ҳамдамов 77 (2:0)
Огоҳлантиришлар: Давронбек Умиров 79 – Алишер Мирзаев 61, Достон Абдураҳмонов 76, Элбек Равшанов 87
“Бунёдкор”: 32.Суҳробжон Султонов, 3.Исломжон Қобилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов (С), 9.Шаҳзодбек Нурматов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Сардор Собирхўжаев (14.Воҳид Шодиев 81), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Шоҳрух Гадоев, 44.Миржамол Қосимов (28.Давронбек Умиров 71), 77.Шохруз Норхонов (15.Фарруҳ Икромов 60)
Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 11.Вадим Чемиртан, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Хуршид Ғиёсов
“Обод”: 47.Шохрух Эшбўтаев, 44.Тимур Васильев, 53.Абдурасул Комилов, 55.Алишер Мирзаев (18.Санжар Тўрақулов 77), 57.Босит Раҳимов, 58.Рустам Аъзамов (4.Фарҳод Мираҳматов 61), 73.Бурхон Усмонов, 77.Тимур Толипов (97.Миржаҳон Мираҳмадов 65), 83.Достон Абдураҳмонов, 88.Элбек Равшанов, 99.Обид Ҳакимов
Захира: 45.Тимур Ғаниев, 9.Павел Соломин, 38.Дилмурод Жўрабоев, 59.Муҳаммад Комилов
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон) – 8,2; А.Маражабов (Андижон) – 8,2; З.Абдураҳмонов (Андижон) – 8,4; Ф.Норсафаров (Қарши) – 9,0
Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: А.Иноятов
26 август 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 612 томошабин

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1