Тошкентда «Аgro Food – 2013» кўргазмаси иш бошлади

ЖАМИЯТ 21.11.2013, 11:07
Тошкентда «Аgro Food – 2013» кўргазмаси иш бошлади
Пойтахтимизнинг“Ўзкўргазмасавдо” марказида боғдорчилик, полизчилик, асаларичилик ва гулчилик соҳасидаги
«Аgro Food – 2013» халқаро кўргазмаси иш бошлади.

 
Тадбир
ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлари
кенгаши, “Ўзвиносаноат”, “Ўзкимёсаноат” компаниялари, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси,
Озиқ-овқат  саноати корхоналари уюшмаси,  Бутунжаҳон полизчилик маркази иштирок этишди.
 
Қорақалпоғистон
Республикаси ва вилоятлардан келган илғор фермерлар,  асаларичилар, гулчилар, агрофирмалар раҳбарлари,
Хитой, Исроил, Қозоғистондан тадбиркорлар иштирок этаётган мазкур кўргазма қишлоқ
хўжалиги соҳасидаги инновацион технологиялар, боғдорчилик, полизчилик, асаларичилик
ва гулчилик йўналишидаги илмий ишланмаларни кенг тарғиб ва жорий этишга қаратилган.
 
Ландшафт дизайни бўйича технологиялар, замонавий
иссиқхоналар,  қуёш ёрдамида қуритиладиган
мосламалар, органик ва минерал ўғитлар, узумчилик, асаларичилик маҳсулотлари намойиш
этилаётган кўргазмада мева ва сабзавотларнинг энг яхши навлари, цитрус ва манзарали
дарахт турлари билан танишиш мумкин.
 
Кўргазма доирасида миллий ва халқаро ташкилотлар
томонидан қатор йўналишлар бўйича, жумладан, маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш
ва экспорт қилишга доир бир қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилади. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1