1

«УЗУМЗОР» ТОРТИ — ТУҒИЛГАН КУНЛАРГА МУНОСИБ ТУҲФА

СУҒДИЁНА 28.08.2017, 14:38
«УЗУМЗОР» ТОРТИ — ТУҒИЛГАН КУНЛАРГА МУНОСИБ ТУҲФА

Зарур масаллиқлар: 75 гр. шакар, 50 граммдан ун ва крахмал, 2 дона тухум, 8 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 3 ош қошиқ сут, 2 чой қошиқ хамир юмшатгич; кремига: 450 гр. творог, 400 гр. узум, 375 мл. йогурт, 250 мл. қаймоқ, 175 гр. шакар, 100 гр. ёнғоқ, 20 гр. желатин, 1 та лимон шарбати.

Тайёрланиши: 1. Тухумни шакар билан кўпиртириб, ўсимлик ёғи, сут, ун, хамир юмшатгич ва крахмал қўшиб, хамир тайёрланг.

2. Айлана шаклдаги қолипга хамирни солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг.

3. Совуқ сувга желатинни солиб ивитинг. Узум меваси доналарини ўртасидан иккига бўлинг. Данакларини олиб ташланг.

4. Творог, шакар, лимон шарбати ва йогуртни аралаштиринг. Қаймоқни кўпиртириб, желатин билан бирга кремга қўшинг.

5. Корж устига кремдан солиб, узум доналарини теринг. Кейин қолган кремни ҳам солиб, юзини майдаланга ёнғоқ ва узум доналари билан безатинг. Дастурхонга тортишдан аввал 1-2 соат музлаткичда қўйсангиз бўлади.

4 кишилик

1 соат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1