1

Шаҳар телефонига уланиш тўлови вақтинча бекор қилинди

ЖАМИЯТ 21.11.2013, 12:22
Шаҳар телефонига уланиш тўлови вақтинча бекор қилинди
21 ноябрдан «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси шаҳар телефон тармоғига уланиш тўловини олиш тўхтатилиши ҳақида маълум қилди.

Тармоққа уланиш тўлови вақтинчалик тўхтатилиши жисмоний шахсларни жалб этиш мақсадида амалга оширилади.

Мазкур акция даврида аҳоли учун симли абонентлик линияси бўйича телефон тармоғига уланиш «Телекоммуникация универсал хизматлари учун сўнгги тарифларнинг энг юқори даражаси», шунингдек, «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»да белгиланган моддаларига мувофиқ тўлов олинмай амалга оширилади.

Шу тариқа, акция давомида телефонлаштирилмаган ва телефонлаштирилган биноларда асосий телефон аппарати воситасида (оператор томонидан бир рақамни бир фойдаланувчига ажратишда) симли абонентлик линияси бўйича телефон тармоғига уланиш бепул амалга оширилади.

Телефон тармоғига уланиш билан боғлиқ тақдим этиладиганбошқа хизматларга тааллуқли эмас. Батафсил маълумотлар билан телекоммуникациялар боғламалари абонентлик бўлимларида танишиш мумкин.

Мазкур акция жорий йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1