АсосийJinoyat

ҚИДИРУВДА БЎЛГАН ЖИНОЯТЧИ УШЛАНДИ

'ҚИДИРУВДА БЎЛГАН ЖИНОЯТЧИ УШЛАНДИ'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, қидирувдаги жиноятчи қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг 1 сентябрь куни, Яшнобод туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган «Олой» деҳқон бозорининг ёнида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) жиноятини содир этганлиги учун 2016 йил 29 декабрь куни жиноят ишалари бўйича Яшнобод туман суди томонидан қидирув эълон қилинган Рустамхужаев Асад Окилович ушланди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар