22.11.2013 16:49
Қашқадарёда чақалоқ сотаётган “тадбиркор” гинеколог қўлга олинди
Жиноятчи М.Рўзиева «YOQUT SHIFO DAVO» шахсий клиникасида гинеколог сифатида фаолият юритган, деб хабар беради Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Рўзиева жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ажримига асосан қамоққа олинди.
Айни дамда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.