1

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ОНА ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚНИ КЎЧАДА ТАШЛАБ КЕТДИ

ЖИНОЯТ 05.09.2017, 17:00
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ОНА ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚНИ КЎЧАДА ТАШЛАБ КЕТДИ

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида она янги туғилган чақалоғини кўчада қолдириб кетди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Эркак жинсига мансуб чақалоқ туманнинг “Навоий” маҳалласи Остона кўчасида қолдирилган сумка ичида топилган.

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу қилмишни содир этган 44 ёшли аёл кишининг шахси аниқланган.

Маълумотларга кўра, мазкур туманда яшовчи М.С. фарзандини ўз уйида дунёга келтириб, икки кундан сўнг уни кўчадаги яшаш уйлари ёнида қолдириб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1