1

Шифо маслаҳат: “КЎЗИМДА САНЧИҚ БОР...”

САЛОМАТЛИК 14.09.2017, 21:01
Шифо маслаҳат: “КЎЗИМДА САНЧИҚ БОР...”

— Кун давомида ҳеч қандай безовталик бўлмайди. Аммо кечга бориб, кўзим қичишиб, ичида санчиқли оғриқ пайдо бўлади. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?

Кумуш Ортиқова, Сирдарё вилояти

Нодира РАСУЛОВА, шифокор-окулист:

— Сизнинг ҳолатингизда кўриш ўткирлиги ва кўз ички босимини текшириш, кўз УТТси ва кўз тубидаги нерв томирлари ҳолатини аниқлаш лозим. Умумий аллергияга мойиллигингиз йўқми, бу ҳам муҳим омиллардан бири. Баҳор фаслида аллергенлар фаоллашади. Мабодо аллергияга мойиллигингиз бўлса, кўзда қичишиш, қизариш ва санчиқли оғриқ каби безовталиклар, шунингдек, томоқда ҳам қичишиш бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат аллергик конюктивит дейилади. Маслаҳатим, албатта окулист кўригидан ўтинг. Таҳлил натижаларига кўра зарур муолажа усули қанча эрта бошланса, шунча яхши. Дарвоқе, агар кўздаги ўзгаришлар боиси аллергик таъсирдан бўлса, ширинликлар, ёнғоқ ва цитрус мевалар тақиқланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1