1

Шифо маслаҳат: “ЮЗИМГА ТОШМА ТОШДИ...”

САЛОМАТЛИК 14.09.2017, 21:26
Шифо маслаҳат: “ЮЗИМГА ТОШМА ТОШДИ...”

— Бир ой аввал юзимга ярасифат тошма чиққанди. Антибактериал таъсирга эга крем суртиб юрдим. Тошма кўчиб тушди. Бироқ худди шунга ўхшаш тошмалар билагим ва оёғимнинг болдир соҳасида ҳам пайдо бўлди. Сув тегса, катталашиб, атрофи қизариб қолаяпти. Қандай даволашни билмаяпман.

Азиза Тожиева, Жиззах вилояти

Рустам Зокиров, шифокор-дерматовенеролог:

— Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида турар жойингиз бўйича тери таносил диспансерига мурожаат қилишни тавсия этаман. Сиз айтаётган ярааслида қандай характерга эга, қай ҳолатда келиб чиқди — текшириш лозим. Қолаверса, бир ой аввал пайдо бўлгани билан ҳозиргиларининг ўртасида фарқ бўлиши мумкин. Дерматолог кўригидан ўтинг-да, замбуруғга таҳлил топширинг. Ушбу таҳлил учун тошма устидан намуна олиниб, лаборатория шароитида ўрганилади. Мутахассиснинг тўлиқ текшируви ҳамда барча керакли таҳлиллар амалга оширилгач, зарур муолажа усули тавсия этилади. Ҳозирча билиб-билмай турли суртмалардан фойдаланманг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1