1

Қўғирчоқ театр сара асарлари намойиш этилди

ШОУ-БИЗНЕС 26.11.2013, 17:55
Қўғирчоқ театр сара асарлари намойиш этилди
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг IX анъанавий кўрик-фестивали бўлиб ўтди.
 
“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида ўтказилган мазкур анъанавий кўрик-фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

 
Фестивалдан мақсад Ватанимиз мустақиллигини, миллий қадриятларимизни тараннум этишга хизмат қилувчи саҳна асарларини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни, бадиий жамоалар ҳамкорлигини янада кенгайтириш ҳамда ёш томошабинларни Ўзбекистон қўғирчоқ театри санъатининг энг сара намуналари билан яқиндан таништиришдан иборат.
 
Мамлакатимизда 37 профессионал театр фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўнтаси қўғирчоқ театридир. 
 
Ижодий фестиваль жараёнида юртимиз қўғирчоқ театрлари жамоаси фаолияти атрофлича таҳлил этилди. Драматурглар билан театр жамоалари ўртасидаги ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаш, бадиий етук асарларни   томошабинларга тақдим этиш, бунда бугунги тезкор давр болаларининг дунёқараши, орзу-хаёллари, истак-интилишларини инобатга олиш зарурлигига   эътибор қаратилди.

 
Фестиваль доирасида ўтказилган ижодий кўрикда Асрор Жўраев номидаги Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрининг “Жайронгул” спектакли биринчи ўринни қўлга киритди. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрининг “Тандир она саховати” спектакли иккинчи ўринга лойиқ топилди. Учинчи ўрин Фарғона вилояти қўғирчоқ театрининг “Ўз уйингни ўзинг қадрла!” спектаклига берилди.  
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1