1

Шифо маслаҳат: “ҚИЧИМА – ҚАРИЛИК АЛОМАТИМИ?”

САЛОМАТЛИК 15.09.2017, 16:23
Шифо маслаҳат: “ҚИЧИМА – ҚАРИЛИК АЛОМАТИМИ?”
— Отам 89 ёшда. Шу кунларда қўл-оёғида қичишиш пайдо бўлганидан шикоят қилаяпти. Шифокорлар бу кексаликка хос ўзгаришлардан, дейишди. Чиндан ҳам шундайми? Қичимага қарши бирор чора борми?

Санжар Икромов, Тошкент вилояти

Рустам ЗОКИРОВ, шифокор дерматолог:

— Кексаларда кўпинча терининг қуруқлашиши кузатилиб, шунинг ҳисобига қичишиш безовта қилиши мумкин. Бундан ташқари, аллергик ҳолатлар, замбуруғлар, ички касалликлар, жигар, буйрак ёки ошқозон ичак фаолиятидаги ўзгаришлар ҳам терида қичима пайдо бўлишига сабаб бўлиши таҳмин қилинади. Аммо беморни тиббий кўрикдан ўтказмай, ташхис қўйиш нотўғри. Айни вазиятда отангизни дерматолог кўригига олиб боришни тавсия қиламан. Тери ҳолати, бемор шикоятлари ва қўшимча текширувлар ўтказилиб, аниқланган ҳолатларга кўра муолажа белгиланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1