1

Шифо маслаҳат: “ТАНАМНИНГ БИР ҚИСМИ ИШЛАМАЙ ҚОЛДИ...”

САЛОМАТЛИК 15.09.2017, 16:34
Шифо маслаҳат: “ТАНАМНИНГ БИР ҚИСМИ ИШЛАМАЙ ҚОЛДИ...”

— Вақти-вақти билан чап қулоғимда шовқин пайдо бўлаётганди. Бир неча кун илгари чап тарафимда увишиш пайдо бўлиб, бир неча сонияга карахт ҳолатга тушиб қолдим. Бу ниманинг аломати бўлиши мумкин?

Васила Каримова, Жиззах шаҳри

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Чап қулоқда шовқин, тананинг бир қисмида юзага келадиган вақтинчалик карахтлик ҳолати терапевт кўриги учун етарли асосдир. Сиздаги ўзгаришлар невралгия, қон босимининг ошиши ёки томирларда қон қуйилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳолатингизга аниқ ташхис қўйиш учун бўйиндан бошга борадиган қон томирларини кўриш лозим. Бунда брахиоцефал артериянинг ультратовушли текшируви ўтказилади. Таҳлил хулосасига кўрамуаммо аниқлангач, зарур муолажа тури танланади. Гарчи тананинг бир қисмида пайдо бўлган карахтлик вақтинчадек туюлаётган бўлса-да, албатта, мутахассис кўригидан ўтинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1