1

Шифо маслаҳат: “МИЛК ЯЛЛИҒЛАНИШИ – ПИЛЛАМИ?”

САЛОМАТЛИК 15.09.2017, 16:58
Шифо маслаҳат: “МИЛК ЯЛЛИҒЛАНИШИ – ПИЛЛАМИ?”

— Жағ тишим оғригани боис шифокорга мурожаат қилдим. Билсам, муаммо тишда эмас, балки пилла – милк йиринглашида экан. Пилла нима сабабдан пайдо бўлиши ҳақида маълумот берсангиз?

Сардор Мамажонов, Сурхондарё вилояти

Улуғбек МАҲАМАДЖОНОВ, шифокор-стоматлог:

— Тишларнинг яллиғланиш касаллиги периодонтит ва пульпит асоратида жағ тишларининг периостити юзага келиши мумкин. Жағ тиш милкининг яллиғланиши ушбу соҳадаги очиқ жароҳатлар ёки юмшоқ тўқималарда ҳосил бўлган яра ҳисобига ҳам пайдо бўлади. Тиш суяк пардасининг яллиғланиши қон ва лимфа томирлари орқали инфекция тушиши оқибатида ҳам бошланади. Безовталик юзага келганида аввалига милкда шиш пайдо бўлиб, оғриқ кузатилади. Бир неча кун давомида шиш катталашиб, оғриқ кучайиши мумкин. Жағ тиш милкидаги яллиғланиш одатда икки хил усул билан даволанилади. Бири консерватив, яъни дори препаратлари ёрдамидаги муолажа, иккинчиси эса жарроҳлик амалиётидир. Жарроҳлик амалиётида милкда кичик кесма ҳосил қилиниб, йиринг чиқиб кетиши учун“йўл” очилади. Борди-ю яллиғланиш жараёни тишда мавжуд бўлса, тиш олиб ташланади. Муолажадан сўнг шифокор кўрсатмасига мувофиқ зарур даво чораларни қўллаш лозим. Шу билан бирга, организмда яллиғланиш ўчоқлариюзага келишига йўл қўймаслик ҳам асосий талаблардан бири.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1