1

Шифо маслаҳат: “БАВОСИРДАН ХАВОТИРИМ БОР...”

САЛОМАТЛИК 15.09.2017, 17:22
Шифо маслаҳат: “БАВОСИРДАН ХАВОТИРИМ БОР...”

— Биринчи фарзандимга ҳомиладорман. Аввалдан қабзият билан курашиб келганим учун туғруқ вақти бавосир пайдо бўлишидан чўчияпман. Қабзиятмуаммо бўлмаслиги учун нимани тавсия этасиз?

Гулрух Шарипова, Тошкент шаҳри

Нилуфар БЎСТОНОВА, олий тоифали шифокор-гинеколог:

— Ҳомиладорлик даврида бавосир камроқ учрайди. Бу асосан туғруқдан сўнг келиб чиқадиган касаллик. Ҳақиқатан ҳам, бавосирга сабаб бўлувчи омиллардан бири қабзиятдир. Ич қотиши ҳомиладорликда тўғри ичак веналарининг кенгайишига мойиллик яратади. Шу билан бирга, бўлажак она организмидаги гормонал ўзгаришлар ҳам ичаклар фаолиятининг сустлашишига таъсир этиши мумкин. Қабзият бўлмаслиги учун истеъмол қилинадиган маҳсулотларга эътибор қаратинг. Карам, қизил сабзи, кўкатлар, лавлаги, бодринг, олхўри, олма, нок каби мева ва сабзавотларни канда қилманг. Меъёрда суюқлик ичинг. Қуритилган мевалар (туршак, олча, олхўри)дан тайёрланган шарбатлар ҳам ичаклар учун фойдали.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1