1

Табобат: ЮРАККА ҚУВВАТ БЕРАМИЗ!

САЛОМАТЛИК 15.09.2017, 19:40
Табобат: ЮРАККА ҚУВВАТ БЕРАМИЗ!

Юракнинг соғ­лом фаолият юритишида ден­гиз маҳ­су­лотлари асо­сий ўрин тутади. Айниқса, балиқда тўйинмаган омега-3 ёғ кис­лоталари мавжуд. Гўшт маҳсулотлари таркибидаги тўйинган ёғ кислоталаридан кўра, тўйинмаган ёғ кислоталари организм учун фойдали.

Чунки бу моддалар юрак томирлари хасталикларига чалиниш хавфини камайтиради. Қон босими меъёрда бўлишини истаган инсонлар кундалик таомномага албатта бирорта ёрмани киритгани маъқул. Зайтун мойи салатларга қўшиладиган ва энг фойдали ўсимлик ёғи ҳисобланади. Бу ёғ табиий антиоксидантларга бой. Шунингдек, унинг таркибида ёғда эрувчи А ва Е витаминлари мавжуд.

Яна зайтун мойи таркибидаги ёғ кислоталари организмдаги ортиқча холестериннинг чиқиб кетишига кўмаклашади. Бу эса ўз нав­батида атеросклероз (ёғсимон модда (липоид)лар алмашинуви бузилиб, уларнинг артерия ички қаватида тўпланиши ва бириктирувчи тўқиманинг ўсиб кетиши натижасида келиб чиқадиган сурункали касаллик)-нинг олдини олади. Аммо зайтун мойи юқори калорияли бўлганлиги сабабли уни бир кунда бир ош қошиқдан зиёд истеъмол қилмаган маъқул.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1