1

​ Шифо маслаҳат: “КЎЗИМ ХИРАЛАШЯПТИ...”

САЛОМАТЛИК 18.09.2017, 17:33
​  Шифо маслаҳат: “КЎЗИМ ХИРАЛАШЯПТИ...”
— Менда қанд касаллиги бор. Кундан-кун кўзим хиралашиб боряпти. Эшитишимча, ҳозир кўриш нурини яхшилаш учун жарроҳлик муолажалари ҳам қилинаётган экан. Бундай даво чоралари қандли диабет билан оғриганларга мумкинми?

Муяссар Жалилова, Тошкент вилояти

Нодира РАСУЛОВА, шифокор-окулист:

— Қандли диабет билан оғриган беморларда кўриш ўткирлиги аста-секинлик билан пасайиб, кўз олдида доғлар сезила бошлайди. Шу билан бирга, кўз парда томирлари, айниқса веналарда майда қон қуйилишлари аневризмлар кулранг-сарғиш шишлар пайдо бўлади. Кўз тубидаги ўзгаришлар диабетик репинопатия дейилади. Кўз томирлари ҳолатига баҳо бериш учун бемор окулист ва эндокринолог кўригидан ўтиши керак. Қондаги қанд миқдори, пешоб таҳлили, кўриш ўткирлиги, кўз тубининг офталмоскоп ёрдамидаги текширувлари бажарилгач, якуний тиббий хулосага кўра зарур чоралар кўрилади. Ҳозирги кундадиабет билан оғриган беморларда ҳам кўз жарроҳликлари ўтказилмоқда. Хусусан ривожланаётган ретинопатия ташхисида кўз тўр пардаси лазер коагуляция усулида даволанмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1