1

​ Шифо маслаҳат: “БОЛАНИ СУТДАН ЧИҚАРМОҚЧИМАН”

САЛОМАТЛИК 18.09.2017, 21:20
​  Шифо маслаҳат: “БОЛАНИ СУТДАН ЧИҚАРМОҚЧИМАН”
— Келинимнинг 2,5 ёш ва 8 ойлик гўдаклари бор. Иккисини ҳам она сути билан парваришлайди. Рости, келиндан ташвишдаман. Мадори йўқ, ҳолсиз, рангпар бўлиб қолган. Каттасини сутдан чиқарса, бўлар деяпмиз. Буни қандай амалга ошириш мумкин?

Зарифа Маҳмудова, Тошкент шаҳри

Салтанат ТУЛАБОЕВА, олий тоифали шифокор-педиатр:

— Аслида 2,5 ёш кўкрак сутидан ажратиш мумкин бўлган давр ҳисобланади. Келинингизнинг вазиятини ҳисобга олсак, иккита гўдакни кўкрак сути билан парваришлар ҳар иккиси учун ҳам керакли озуқани бермаслиги мумкин. Қолаверса, аёл организми ҳолдан тойиб, кейинчалик турли асоратлар келиб чиқиш эҳтимоли бор. Келинингиз тўнғич фарзандини сутдан чиқариши учун кичигининг эмизиш вақтини тартибга келтириб олиши даркор. Сутдан ажратишда кундузги эмизишлар сонини қисқартириб, боланинг эътиборини турли хил ўйинларга қаратииш керак. Агар бола кундузи эмиб ухлашга одатланган бўлса, пешин вақти бирор ерга кетиш лозим. Аста-секинлик билан гўдак эммасдан ухлашга кўникади. Болани турли машғулотлар, ўйинчоқлар билан овутиш, кўпроқ сайр қилиш, таомномасини бойитиш ҳам сутдан ажратишга ёрдам беради. Кўкракка турли хил бўёқлар суртиш ёки болани чўчитувчи усулларга чалғиманг. Бу бола руҳиятига кескин таъсир кўрсатиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1