Ўзбекистон терма жамоаси таэквондо (ITF) бўйича ёшлар, ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Италияда ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақада терма жамоамиз аъзолари 26 олтин, 15 кумуш ҳамда 18 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Россия терма жамоаси, учинчи ўринни Италия терма жамоаси қўлга киритди






