Зарур масаллиқлар: 4 та товуқнинг сон гўшти, 300 мл қаймоқли йогурт, 2 та саримсоқ пиёз бўлаги, 1 та пиёз, 1 чой қошиқ занжабил (имбир) кукуни, ярим чой қошиқ қизил қалампир кукуни, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, зира, туз, кашнич уруғи.
Тайёрланиши: 1). Қизиган товага зайтун ёғидан солиб, майда тўртбурчак шаклида тўғралган пиёзни қовуринг. Устидан зира, қалампир кукуни, қирғичдан чиқарилган саримсоқ пиёз қўшиб, қовуришда давом этинг. 10 дақиқадан сўнг оловдан олинг.
2). Пиёзли аралашма бироз совигач, йогурт қўшиб, туз намагини ростланг. Кашнич уруғини ховончада майдалаб, соусга қўшинг.
3). Товуқнинг сон гўштига тайёр аралашмани суртиб, устини целофан пакет билан ўранг ва 2 соат музлатгичда сақланг. Сўнг газ печи патнисига териб, 190 даража ҳароратда 40-45 дақиқа давомида пиширинг. Тайёр бўлгач, қовурилган картошка ёки димланган гуруч гарнири билан дастурхонга тортиш мумкин.
Тайёрланиш вақти: 2,5 соат.
Манба: "SUG‘DIYONA" газетаси