АсосийSUG'DIYONA

БЕҲИ — АСТМА, БРОНХИТГА ДАВО!

'БЕҲИ — АСТМА, БРОНХИТГА ДАВО!'ning rasmi

Беҳи ҳам барча мевалар каби кўпгина витамин ва минералларга бой. Беҳидан тайёрланганган мураббо ошқозон-ичак яллиғланишида фойдалидир. Шарбати эса антисептик, мустаҳкамловчи, қон тўхтатувчи, пешоб ҳайдовчи хусусиятларга эга.

У камқонликда, юрак қон-томир, нафас олиш, ошқозон-ичак касалликлари ва астмани даволашда ёрдам беради. Шунингдек, у кайфиятни кўтариб, иш лаёқатини оширади. Беҳи уруғи ва унинг шилимшиғи ҳам нафас йўллари касалликларини даволашда ёрдам беради. Бунинг учун 2 ош қошиқ беҳининг уруғини олиб, 1,5 стакан қайнаган сувда дамланг, ярим соат тиндириб, сўнгра кун давомида ичинг.

Қаттиқ йўталганда, астма, бронхитда 1 ош қошиқ қуритилган беҳининг баргини 1 стакан қайнаган сувда дамлаб, 25 дақиқа қайнатинг. 45 дақиқа тиндириб, кунига ярим стакандан овқатдан 20 дақиқа аввал ичинг. Климакс даврида: ҳайз келишидан 1 ҳафта аввал беҳи уруғини қайнатиб ёки чойга солиб ичинг.

Мумкин эмас: нутқ боғламларига зарар қилиши мумкин, шунингдек қабзиятда ва плеврет билан оғриганлар ҳам беҳи ейишдан тийилганлари маъқул.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар