“Доим кулиб турсам унга ёқаман”
Тўғри баъзи ҳолларда бу усул иш беради. Бироқ айрим эркаклар аёлнинг хушчақчақлигини ортиқча бачканаликка йўйишади. Ёки мендан бирор нима ундирмоқчи деган хулосага келишлари мумкин. Шу боис табассум ҳам меёърида бўлсин.
“Ақлли фикрларни айтсам, парво қилмайди”
Балли, эркакни камстишнинг энг зўр йўлини топибсиз. Гарчи айтаётган сўзларингиз орсида ўзига тааллуқли томонини аллқачон тушунган бўлса-да, бу унинг учун “Сен шулардек бўлоласанми?” деганини билдиради. Яхшиси уни бошқаларга таққосламай мақтаб туринг.
“Менга эътиборсиз, бир рашк қилдирай”
Баъзи эркаклар табиатан эътибор кўрсатишни ҳар кунги муомала билан изоҳлашади. Агар уни рашк қилдираман десангиз ёки умуман сиздан совиб кетади, ё ўртага ишончсизлик рахна солади. Шу боис уни борича қабул қилинг.
“Баъзида актрисалик зарар қилмайди”
Эркаклар ақлли аёлларни унчалик хушламайди. Шу боис вақти-вақти билан ўзингизни уқувсиз аёлдек тутиб, унинг зеҳнига тасанно айтинг. Бундан эркаклар янаям руҳланади.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.
21.12.2017, 18:34
Қани энди болангиз сизни ҳеч жавратмай ўзи юз-қўлини, тишларини ювса, ётган ўрнини йиғиштирса... Бу аксар ота-оналар учун бир орзудек. Аслида, болани озодаликка ўргатиш қийин иш...21.12.2017, 18:21
— 10 ёшли қизим жуда аразчи. Сал гапга йиғлайди, хафа бўлади, овқат емай қўяди. Уни кўп эркалатишга ҳам қўрқаман. Қандай муносабатда бўлишга ҳайронман… Саида, Зангиота...21.12.2017, 18:16
Жиянлар, дугоналарнинг, қўшнилар ва танишларнинг фарзандларига совға танлаётиб, чалкашиб кетмаслик учун болаларнинг ёшини инобатга олинг. Масалан: 1-2 ёшли болакайлар қўғирчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, кубиклар, суратли китоблар,...21.12.2017, 18:16
Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар...