Сочларингиз ҳам қариши мумкин! Ишонмайсизми? Чакки қиласиз. Чунки бу айни ҳақиқат! Айниқса, соч учининнг гуллашини эса бевақт тушган ажинга ўхшатиш мумкин. Демак, худди юз ва қўл теримиз каби сочларга ҳам алоҳида парвариш керак.
БОИСИ НИМАДА?
Бунинг бир қанча сабаблари бор:
Сочни қайчилаш ечим эмас!
Муммодан қутилишнинг осон йўли гуллаган соч учини қайчилаш, деб ўйласангиз адашасиз. Бу энг сўнгги чорадир. Шошилманг! Аввало юқорида кўрсатилган сабаблар бор-йўқлигини аниқланг. Сўнг уй шароитида бажариш мумкин бўлган усулларни кўриб чиқинг.
(алоҳида)
Сочни қуритишда фен билан оралиқ масофа 20 см.дан кам бўлмасин. Шунда зарари камроқ бўлади. Ҳозирда фен таъсирини камайтирувчи воситалар ишлаб чиқилган бўлиб, улардан соч қуритишдан олдин бошга бир текис суртиб олинг.
Махсус ёғлар
Кокос, қора седана, канакунжут, зайтун, бодом ёғини 1 ҳафтада 1 маротаба сочингизга суртиб,бошингизни уқаласангиз бошдаги томирлар ҳаракатга келиб, сочларни ўсишига ёрдам беради. Мой нафақат сочларингизнинг илдизига, балки уч қисмига ҳам суртилганига амин бўлинг.
Парваришлаймиз
Тикловчи ва даволовчи шампунлардан фойдаланинг. Таркибида лецитин ва витамин В5 бўлганига эътиборингизни қаратинг, мойчечакли, ялпизли, оҳак гулли шампунлар ҳам айни сиз учун. Нотўғри танланган ёки кимёвий воситаларга бой бўлган шамьпунлар соч структурасини бузилишига олиб келади. Бунинг оқибатида соғлом сочлар ҳам зарарланади.
Тароғингиз катта тишли ва ораси яқин ҳамда тахта ёки елимдан ясалган бўлиши зарур.
Сочингизни ювиб бўлиб, унинг таг қисмига гуллашга қарши бўлган махсус крем, бальзамларни суртиб қўйсангиз ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу крем ва бошқа суюқлик сочларга суртилгандан сўнг ҳудди ҳимояловчи плёнка каби қопланади ҳамда уни ташқи зарарлардан асрайди.
Таркиби турли кимёвий воситалариборат бўёқлардан эмас, табиий хинада сочларингизни бўяшга одатланинг.
Узун сочларни 1 ойда, калта сочларни эса 6-8 ҳафтада бир маротаба учидан озгинагина қирқиб, “енгилаб” туриш уларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради. Буни уй шароитида эмас, сартарош ҳузурида ва унинг “қайноққина” қайчиси остида амалга оширган маъқул.
Уй шароитида ниқоблар
Ойда 2 маротаба сочингизни ювишдан аввал иссиққина компресс қилиш кони фойдадир. Бунинг учун кунгабоқар ёғини илитиб, сочларингизга суртасиз, устидан целофан кийиб, унинг устидан эса қалин рўмол ўраб қўясиз. 1 соат ўтгач шампунь билан ювиб, озгина миқдорда лимон шарбати аралашган нордонгина сувда чайиб ташлайсиз. Бундай усул барча турдаги сочларга мос келади.
Бундан ташқари гуллай бошлаган ёки гуллашни олдини олиш учун мойчечак қайнатмаси, қайин дарахти барглари ёки ялпиз баргларидан тайёрланган қайнатмаларда сочларингизни чайиб туринг.
Ёғли сочларга мос ниқоб: 1та тухум сариғи, 1 чой қошиқдан зайтун ёғи, хина кукуни, асал, коньякни аралаштириб сочингизга суртинг. 1 соатдан кейин ювиб ташлашингиз мумкин. Ушбу ниқобдан сўнг сочларингиз юмшаб, жилокорлиги яна ҳам ошади.
Қуруқ сочлар учун майонезли ниқобдан фойдланишингиз мумкин. Илитилган қатиқни ҳам ниқоб ўрнида ишлатсангиз бўлади.
Бу муҳим!
КАМОЛА тайёрлади.
Манба: «Sug'diyona» газетаси
03.12.2020, 19:22
Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...25.12.2017, 11:33
Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...25.12.2017, 11:01
Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...23.12.2017, 18:28
Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...