АсосийSUG'DIYONA

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: ШАМОЛЛАШ МАВСУМИ!

'ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: ШАМОЛЛАШ МАВСУМИ!'ning rasmi

Кимдир йўталган, кимдир аксирган, яна кимдир иситмалаган… Куз мавсумида бундай ҳолатларга кўп гувоҳ бўлиш мумкин. Хўш, грипп ёки тумовга чалинганда, шамоллаганда, томоқ оғриғи, йўтал безовта қилганда уй шароитида қандай чоралар кўрса бўлади? Бу нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилиш керак? Қаерда, қандай, қанчага эмлатиш мумкин? Саҳифамиздан шу каби саволларга жавоб топасиз.

Тумовда…

  • Алоэнинг йирик баргларини қайнатиб совутилган сувда ювиб, артинг. Сўнг қирғичдан чиқариб, дока ёрдамида сувини сиқиб олинг. Кунига 3 томчидан ҳар 2-3 соатда бурунга томизинг. Томоғингиз оғриган бўлса, алоэ шарбати билан ғарғара қилишингиз мумкин.
  • Туятовон (мать-и-мачеха) баргларини 2-3 дақиқага иссиқ сувга солинг. Кейин гўштқиймалагичдан чиқариб, шарбатини сиқиб олинг-да, 1:1 миқдорда илиқ (қайнатилган) сув қўшинг. Кунига 3-4 маҳал бурнингизга томизинг.
  • 1 ош қошиқ қизилмия (солодка) илдизини 1 стакан қайнаган сувда дамланг ва 15 дақиқага сув ҳаммомига қўйиб, аралаштириб туринг. 45 дақиқа тиндириб, докада сузиб олинг. Бу дамлама кунига 3-4 маҳал 1 чой қошиқдан қабул қилинади.
  • 5-6 дона беҳининг ўртасини, яъни уруғи жойлашган қисмини 2 стакан сувга солиб, қайнатинг. Бироз совутиб, кун давомида ичилади. Бу дамлама бронхларни тозалаб, балғам кўчишига ёрдам беради.

Ларингитда…

Сурункали ларингитда: зуптурум (подорожник) баргларини майдалаб, 1 стакан қайнаган сувда 1 соатга дамлаб қўйинг. Бу дамлама билан кунига бир неча маҳал томоғингизни чайинг.

Ўткир ларингитда: маврак (шалфей), қизилпойча (зверобой) ва мойчечак (ромашка) гулларидан ярим чой қошиқдан олиб, 1,5 стакан қайнаган сувда дамланг. Дамламани тиндириб, докада сузиб, томоғингизни кун давомида ҳар ярим соатда тез-тез чайиб туринг.

Шунингдек, 1 бўлак саримсоқ пиёзни 1 стакан сутда қайнатинг ва ярим соат давомида ичинг.

Бронхитда…

  • 1 ош қошиқ қизилмия (солодка) илдизини 1 стакан қайнаган сувда дамланг ва 15 дақиқага сув ҳаммомига қўйиб, аралаштириб туринг. 45 дақиқа тиндириб, докада сузиб олинг. Бу дамлама кунига 3-4 маҳал 1 чой қошиқдан қабул қилинади.
  • 5-6 дона беҳининг ўртасини, яъни уруғи жойлашган қисмини 2 стакан сувга солиб, қайнатинг. Бироз совутиб, кун давомида ичилади. Бу дамлама бронхларни тозалаб, балғам кўчишига ёрдам беради.

Ангинада…

  • 1 бош пиёзни қирғичдан чиқариб, шарбатини сиқиб олинг. 1 чой қошиқ шарбатни кам-камдан қултумлаб ютинг. Муолажани кунига 3 марта такрорлаш зарур.
  • Бодомсимон безлар шамоллаганда лавлаги шарбати ёрдам беради. Лавлагини қирғичдан чиқариб, шарбатини сиқиб олинг. Шарбатга 1 чой қошиқ сирка қўшинг ва бу аралашма билан кунига 5-6 марта томоғингизни чайинг.
  • Шамоллаганда, иситма кўтарилганда...
  • Каттароқ пиёлага 3-4 та мурч доначалари ва бироз қуруқ чой (кўк чой бўлгани маъқул) солиб, дамланг. Устини ёпиб, 5-7 дақиқа тиндиринг. Иссиқлигида ичинг, мурчнинг мазасини ҳам сезмайсиз. Чойни ичиб, яхшилаб ўраниб ётинг. 20 дақиқалардан кейин терлаганингизни ҳис қиласиз, иситмангиз ҳам тушади.
  • Шамоллаганда овқатланишга ҳам эътиборли бўлинг. Бундай пайтда ҳазм бўлиши оғир овқатлар истеъмол қилмаган маъқул. Қайнатма шўрва, ёғли қатиқ, асалли сут каби маҳсулотлар истеъмол қилиш касалликни тезроқ енгишга ёрдам беради.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар