1

Шифо маслаҳат: “ЭРТАЛАБ БУРНИМ БИТИБ ҚОЛАДИ...”

САЛОМАТЛИК 22.09.2017, 19:29
Шифо маслаҳат: “ЭРТАЛАБ БУРНИМ БИТИБ ҚОЛАДИ...”

— Кўпинча эрталаб бурним битиб қолганидан нафас олишга қийналиб уйғониб кетаман. Лекин шамолламаганман. Нега шундай бўлади, ҳайронман. Мазкур ҳолатнинг сабабини тушунтириб бероласизми?

Акром Йўлчиев, Самарқанд вилояти

Тимур МАДАЗИМОВ, шифокор отоларинголог:

— Агар шамолламаган бўлсангиз, бурун битиб қолиши бурун тўсиғининг қийшиқлиги, яъни анотомик ўзгаришлар ҳисобига юз бераётган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, сурункали ринитда ҳам бурун битиши кузатилади. Бурун томчилари (ёки спрейлар)дан узоқ вақт фойдаланганда ҳам бурун аъзосида безовталик келиб чиқади. Чунки мазкур препаратлар бурун бўшлиғини қурутиб юборади. Эрталаб бурун битиши тез-тез содир бўлаётган бўлса, албатта шифокорга кўрининг. Муаммонинг сабаби аниқлангач, шунга кўра даво чоралари кўрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1