1

Шифо маслаҳат: “КОКСАРТРОЗ НИМА ДЕГАНИ?”

САЛОМАТЛИК 23.09.2017, 10:43
Шифо маслаҳат: “КОКСАРТРОЗ НИМА ДЕГАНИ?”

— Тиббий текширувларда коксартроз ташхисини қўйишди. Шифокор бир қанча дори ва витаминларни буюрди. Муолажаларга амал қилсам, соғаяманми?

Райҳона, Қашқадарё вилояти

Суннатилла ЮЛЧИЕВ, спорт шифокори:

— Коксартроз бу тос сон бўғим артрози бўлиб, асосан ўрта ва кекса ёшли кишиларда учрайди. Касаллик бўғим ва ҳаракатланиш вақтида оғриқ бўлиши билан характерланиб, секин кечувчихасталик ҳисобланади. Коксартроз жароҳатлар, умуртқа поғонасининг потологик қийшайишлари (кифоз, сколиоз), бўғимларни яллиғланиш касалликлари оқибатида келиб чиқиши мумкин.

Ҳолатига кўра коксартроз бир ва икки тарафлама турларга бўлинади. Умумий аҳволингиз ва шикоятларингиздан келиб чиқиб, ўтказилган тиббий текширув хулосасига кўра даволаш чоралари тайинланган бўлиши керак. Одатда муолажа касалликнинг кечиш даврига мос танланиб, дори воситалари ёрдамида ўтказилади. Бўғимнинг бутунлиги бузилганида эса жарроҳлик аралашувига мурожаат этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1