1

Шифо маслаҳат: “ПАПИЛЛОМАНИ ЙОД БИЛАН КУЙДИРСА БЎЛАДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 23.09.2017, 11:01
Шифо маслаҳат: “ПАПИЛЛОМАНИ ЙОД БИЛАН КУЙДИРСА БЎЛАДИМИ?”

— Курагимда майда холга ўхшаш тошмалар бор. Эшитишимча, булар папиллома ўсмаси дейиларкан. Бир танишим “ўсмага йод билан ишлов берсанг, куйиб тушади”, деди. Чиндан ҳам шундай қилса бўладими?

Фарҳод, Сирдарё вилояти

Рустам ЗОКИРОВ, шифокор дермато-невролог:

— Куракдаги тошма папилломами ёки невус (хол) аниқлаштириш лозим. Бунинг учун шифокорнинг тиббий таҳлил хулосаси талаб этилади. Ҳатто тошма папиллома бўлган тақдирда ҳам уни йод билан куйдириш мумкин эмас. Бу вазиятда йод эритмаси ҳеч қандай наф бермайди. Аксинча кичик тошма хавфли ўсмага айланиб кетиши мумкин. Сизга маслаҳатим, дерматолог шифокорга учрашинг. Тиббий кўрик ва лозим топилса, зарур таҳлиллардан сўнг тошма тури аниқланиб, керакли даво чораси тайинланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1