1

Ибрагимович: “Олтин тўп”ни Роналдуга беринглар

СПОРТ 29.11.2013, 17:39
Ибрагимович: “Олтин тўп”ни Роналдуга беринглар
Европа футбол оламида поёнига етаётган мавсумда кимни энг яхши футболчи деб тан олиш ва унга “Олтин тўп”ни топшириш борасида баҳс-мунозаралар давом этмоқда.

Ушбу номга даъвогаршвециялик суперҳужумчи Златан Ибрагимович “Олтин тўп”ни Криштиану Роналду оладими ёки Франк Рибери – унга барибир эканини билдирган. “ПСЖ” форварди ўзи
дунёдаги энг яхши ўйинчи эканига ишончи комил. “Мен энг яхши эканлигимни билишим учун “Олтин тўп”ни олишим шартмас. Балки у бошқа ўйинчилар учун муҳимдир, аммо мен учун эмас. Мен бундай нарсалар ҳақида ўйламайман”, - дея иқтибос келтиради футболчининг сўзларидан “Интерфакс” агентлиги.

Қайд этиб ўтамиз, 9 декабрь куни ФИФА сўров давомида энг кўп овоз олган учта (ОАВ маълумотларига кўра – бешта) номзоднинг номини эълон қилади. “Олтин тўп” соҳибининг номи эса мураббийлар ва миллий терма жамоалар сардорлари ҳамда ФИФА томонидан таклиф этилган матбуот вакиллари орасида ўтказиладиган овоз бериш якунлари бўйича 13 январь куни Цюрихда бўлиб ўтадиган тантанали маросим чоғида эълон қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1