1

ШОКОЛАД ФОЙДАМИ ЁКИ ЗАРАР?

СУҒДИЁНА 25.09.2017, 11:52
Теглар: Саломатлик
ШОКОЛАД ФОЙДАМИ ЁКИ ЗАРАР?

Бу савол ёшу қарини бирдек қизиқтириши табиий. Чунки шугина бир бўлак ширинлик ҳақида турли маълумотлар кўплигидан уларнинг қай бир ҳақиқат-у, қай бир афсоналигини, кўпинча, ажратолмай қоламиз. Келинг, бунга ойдинлик киритсак...

Шоколад – ортиқча вазн сабабчисими?

Қисман ҳақиқат. Шоколад — ҳақиқатан ҳам юқори калорияли егулик. Лекин унинг калориялари асосини фақат сут ва глюкоза ташкил этади. Шоколаднинг углеводлари енгил ҳазм бўлгани боис, тез сарфланади. Бироқ уни кўп миқдорда истеъмол қилиш натижасида углеводларнинг организмда “ортиқча” ёғ сифатида тўпланиши эҳтимоли бор. Шоколадни меъёрида тановул қилиш эса соғлом овқатланиш тартибининг бир қисми бўлиши ҳам мумкин.

Қувват манбаи

Ҳақиқат! Шоколаднинг асосий қисмини ташкил этадиган қанд ва ёғ моддаси организмга керакли миқдорда қувват бахш этади. Асаб тизими ва мушаклар ҳаракатининг саломатлиги учун ширинлик таркибидаги магний ҳамда кальций жавобгар. Шунинг учун шоколад болалар ва спорт билан шуғулланувчилар учун жуда фойдалидир.

Қўзғатувчанлик хусусиятига эга

Ҳақиқат! Маҳсулот таркибидаги теобромин ва кофеин асаб ҳамда юрак-қон томир тизимини енгил қўзғатувчи хусусиятга эга. Шоколад углеводлар қабул қилиш учун енгил ва тез сарфланадиган қувватни беради, какао мойидаги ёғлар эса секинроқ ҳазм бўлади, шу боис, организмни узоқроқ муддатга қувват билан таъминлайди.

Кофеин моддаси кўп

Балки... Аслида, эса битта ўрам шоколадда бор-йўғи 30 мг. кофеин мавжуд бўлар экан. Бир финжон қаҳвада эса нақ 180 мг. кофеин бор.

Юрак-қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади

Тўғри. Кардиологлар какао донларида юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатадиган полифенол моддаси борлигини аниқлашган. Улар қоннинг яхши айланишини таъминлаши натижасида юракка камроқ оғирлик тушишига сабаб бўлади. Шунингдек, какао иммун тизими фаолиятини ҳам яхшилайди. Даволаниш мақсадида шоколаднинг фақатгина олий-аччиқ турини танлаш тавсия этилади.

Тишлар учун кони зарар

Бундай эмас. Бошқа ширинликларга нисбатан шоколаднинг хавфлилик даражаси камроқ. Чунки какао тиш эмали зарарланишига тўсқинлик қилади. Шоколад таркибидаги какао мойи тишларда ҳимоя қобиғини ҳосил қилади. Япон олимлари какао донларининг ушбу фойдали хусусиятидан фойдаланиб, уларни тиш пастаси таркибига қўшиш таклифини билдиришган.

Эҳтиросларни кучайтиради

Тўғри. Какао донларининг истеъмолга яроқлилигини аниқлаган қадимги аждодлар буни жуда яхши билишган. Улар кучларига-куч қўшилиши учун мазкур ширинликдан кўп тановвул қилишган. Бунга сабаб кофеин ва теобромин моддаларидир. Хуллас, тун олдидан бир бўлак шоколад ейиш фақатгина ижобий таъсир кўрсатади.

Унга ўрганиб қолинадими?

Юқорида таъкидланганидек, шоколад таркибида кофеин моддаси жуда оз миқдорда. Ўрганиш ҳиссини пайдо қиладиган теобромин моддаси ҳам унчалик кўп эмас. Агар бир кунда 400-500 гр. шоколад ейилса, унда ўрганиш ҳисси пайдо бўлиши аниқ. Сархушлик ҳолати юзага келиши учун эса камида 55 ўрам шокалад ейиш лозим бўлади.

Аллергия пайдо бўлади

Тўғри. Айрим кишиларда какао таркибидаги протеинга нисбатан аллергия бўлади. Бундай одамлар шоколаддан бутунлай воз кечишлари шарт эмас. Чунки ҳозирги вақтда катта дўконлар пештахтасида протеинсиз шоколадни қийинчиликсиз топиш мумкин.

Қийин ҳазм бўлади

Нотўғри. Сифатли шоколад ҳеч қачон ҳазм қилиш жараёнида муаммо туғдирмайди. Аксинча, у ҳазмни тезлаштиради ва ичакларнинг мушаклари қисқаришига таъсир кўрсатади. Шоколад истеъмол қилинганидан сўнг бир соат ўтибоқ, ҳазм бўлади.

Манба: «SUG‘DIYONA»газетаси.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1