1. Ҳар тонгни фақат яхши кайфият билан бошланг! Машойихлар айтганидек, кунни қандай бошласанг, бир кунлик ҳаётинг ҳам шундай ўтади.
2. Ўзингизни севинг! Ахир ташқи кўринишингиз ички оламингизга мос келиши учун нафақат бошқалар эътирофи, балки ўзингиз ҳам буни қалбан ҳис этишингиз керак. Ёшингиздан уялманг, зеро, умр ёши инсоннинг қариётганини эмас, унинг ҳаётий тажрибаси нечоғлик бойлигини англатади.
3. Фикрларингиз, қарашларингиз тўғри ё нотўғрилигини ўйлаб ўтирмай, яхшиси, улар ҳақида бошқаларнинг ҳам фикрини тингланг. Эҳтимол, сизни ўйлантираётган масаланинг ечими жуда осондир-у, буни илғамаётгандирсиз.
4. Бир хил қолипга тушиб қолманг. Бу нафақат ташқи кўринишингиз, балки ўқиш, иш ва қизиқишларингизга ҳам тегишли. Мисол учун, бу ой бирор китобни мутолаа қилсангиз, келаси ойга бошқасини танланг. Либосингиздаги рангларга ҳам аҳамият беринг. Турли ранглар билан тажриба ўтказишдан чўчиманг.
5.Ишда ва уйда жиҳоз, буюмларнинг ўрнини алмаштириб, янгилик киритиб туринг. Бу ҳам кечаги кун ортда қолганини, олдинда янги-янги ғоялар борлигини билдиради.
6.Бу йилги туғилган кунингизни ўзгача тарзда нишонланг. Ҳар йили бир хил кўринишда такрорланадиган дастурхону тадбирлардан зерикмадингизми? Дастурхонни янгича кўринишда безанг, ўзингиз ҳам ҳар доимгидан ўзгача кўринишда бўлинг. Сизни кўрганлар «Неча ёшга кирдингиз?» деб ҳайратларини яширолмасин.
7.Кайфиятингиз доим кўтаринки руҳда бўлишини таъминланг. Бунинг учун эса ўзингизни «ҳаммаси яхшиликка!» дея ишонтиринг. Шундагина сиздаги ишонч вақт ва масофа танламайди.
8.Бошқаларникидан фарқланадиган ҳаётий шиор ўйлаб топинг. Иложи бўлса, улар бир нечта бўлсин. Чунки биттаси билан чегараланиб қолганингиз билан бошқалари ҳам ўз-ўзидан келиб чиқаверади-да!
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.
21.12.2017, 18:34
Қани энди болангиз сизни ҳеч жавратмай ўзи юз-қўлини, тишларини ювса, ётган ўрнини йиғиштирса... Бу аксар ота-оналар учун бир орзудек. Аслида, болани озодаликка ўргатиш қийин иш...21.12.2017, 18:21
— 10 ёшли қизим жуда аразчи. Сал гапга йиғлайди, хафа бўлади, овқат емай қўяди. Уни кўп эркалатишга ҳам қўрқаман. Қандай муносабатда бўлишга ҳайронман… Саида, Зангиота...21.12.2017, 18:16
Жиянлар, дугоналарнинг, қўшнилар ва танишларнинг фарзандларига совға танлаётиб, чалкашиб кетмаслик учун болаларнинг ёшини инобатга олинг. Масалан: 1-2 ёшли болакайлар қўғирчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, кубиклар, суратли китоблар,...21.12.2017, 18:16
Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар...