1

Шифо маслаҳат: “УМУРТҚА ПРОТРУЗИЯСИ ХАВФЛИМИ?”

САЛОМАТЛИК 25.09.2017, 19:03
Шифо маслаҳат: “УМУРТҚА ПРОТРУЗИЯСИ ХАВФЛИМИ?”

— Яқинда магнит резонанс томография текширувидан ўтдим. Таҳлил хулосасига кўра, менга умуртқа чурраси ва протрузияси ташхиси қўйилди. Аслида ҳам протрузия нима дегани? Хавфли касаллик эмасми?

Умаржон Абдуллаев, Андижон вилояти

Рустам МУСАЕВ олий тоифали шикофор-вертебролог:

— Протрузия умуртқалар орасида жойлашган дискдаги остехондроз касаллиги асоратида юзага келадиган ҳолатдир. Остехондрозда умуртқалар орасидаги дискда дегенератив ўзгаришлар содир бўлади. Диск ичидаги босим касаллик эвазига ортади. Умуртқалараро дисклар икки хил таркибдан иборат: фиброз ҳалқа ва пульпоз ўзак (ядро). Пульпоз ўзакнинг силжиши протрузияга олиб келса, пульпоз ўзакнинг фиброз ҳалқасини йиртиб чиқиши чуррага сабаб бўлади. Англаганингиздек, умуртқалараро диск чуррасининг бошланғич жараёни протрузиядир. Сизга тавсиям, умуртқа касалликлари мутахассиси – вертебрологга мурожаат қилинг. Тиббий кўрикдан сўнг керакли даво чоралари буюрилади. Асосий муолажа билан биргаликда ортопедик режимга риоя этиш, оғир кўтармаслик, шамоллаш ҳолатларидан сақланиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, сузиш, турникка осилиш, узоқ ўтирмаслик ва ҳаракатда бўлиш лозим. Безовталик кузатилганида оғриқ характерига кўра зарур чоралар кўрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1