1

Шифо маслаҳат: “ИККИ ТОМОНЛАМА ОТИТ АСОРАТ БЕРМАЙДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 25.09.2017, 19:17
Шифо маслаҳат: “ИККИ ТОМОНЛАМА ОТИТ АСОРАТ БЕРМАЙДИМИ?”

— Ёшим 24 да. Менга икки томонлама отит ташхисини қўйишди. Иситмам йўқ, фақат ютинишга қийналаяпман. Даволовчи шифокор “агар муолажани охирига етказмасанг, касаллик асорат бериши мумкин”, деди. Отитнинг қандай ножўя оқибатлари бўлиши мумкин?

Анвар Салоҳиддинов, Тошкент шаҳри

Тимур МАДАЗИМОВ, оториноларинголо́г:

— Муолажаси охирига етказилмаган ҳар қандай касаллик асорат бериши мумкин. Хусусан, отит ҳам бундан мустасно эмас. Агар сизга отитнинг ўткир тури аниқланган бўлса, касаллик йирингли перфоратив ҳилига айланиши мумкин. Мастоидитнинг юзага келиши ҳамда бош мияга асорат бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шу боис даволовчи шифокорингиз буюрган муолажани канда қилманг. Ютиниш вақти қийинчиликнинг кузатилиши эса кўпинча ангина ёки тонзиллитга ишора бўлиб, бунда қулоқларда ҳам безовталик юзага келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1