АсосийSUG'DIYONA

ТИШЛАРНИ ТЎҒРИ ТОЗАЛАЙМИЗ!

'ТИШЛАРНИ ТЎҒРИ ТОЗАЛАЙМИЗ!'ning rasmi

Тишлар саломатлиги фақат 2 фоиз наслий омилга, 98 фоиз эса ўзимизга боғлиқ. Уларни кунига икки марта — нонушта ва кечки овқатдан сўнг ювиш кераклигини ҳамма билади. Ҳомиладорларда тиш чўткаси милкларни тирнамаслиги учун ўртача қаттиқликда бўлиши керак.

1. Тиш пастасини ҳаддан ортиқ кўп сиқиб чиқарманг. Унинг таркибидаги фтор, бикорбонат ва оқартирувчи воситалар меъёрдан ортиб кетса, зарарли.

2. Тишларнинг аввал устки томонини, ораларини, кейин эса ичкарисини ювинг. Чайналадиган қисмини тозалашни ҳам унутманг.

3. Ҳар бир ҳудудни тиш чўткаси билан 10 мартадан ишқалаш керак. Аввал тепадан пастга, у ёндан бу ёнга, кейин айланма ҳаракатлар билан — бу формулага ҳамиша амал қилинг.

4. Ювиб бўлгач, махсус тиш чайқаш воситалари, бальзамлардан фойдаланинг.

5.Тишингизни бирон мусиқа жўрлигида, яъни у тугагунча ишқалаб туришга одатланинг. Одатда, мусиқа 3 дақиқа давом этади.

Маслаҳат. Тишларни ювгандан кейин дарров аччиқ чой, қаҳва, қизил рангдаги компот ва бошқа рангли ичимликларни ичиш, шоколад, лавлаги каби рангли маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас. 15-20 дақиқага улардан тийилиб туринг. Акс ҳолда уларнинг ранги тиш эмалига сингиб, ҳеч қачон кетмайди.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар