АсосийSUG'DIYONA

АСАЛТЕРАПИЯ

'АСАЛТЕРАПИЯ'ning rasmi

Сабзи шарбати билан

Бир қошиқ асал қўшилган бир стакан сабзи шарбати организмни кун бўйи куч-қувватга тўлиб юришини таъминлайди. Агар бу шарбатга ёнғоқ ва майиз қўшиб, уйқу олдин истеъмол қилинса, янада яхши натижалар беради.

Мойчечакли чойга қўшиб

Худди шундай қилиб мойчечак билан аралаштирсангиз, чарчоқни олади, асабларни тинчлантиради, қон босими пастларга яхши шифо ҳисобланади. Агар 8 соат тўлиқ ухлашга вақтингиз бўлмаса, кечқурун мойчечакли чой дамлаб асал қўшиб, ичиб ётинг.

Лимон ва асал

Бу шарбат овқат ҳазм қилиш ва моддалар алмашинувини яхшилаши билан бирга озиш учун парҳез тутаётганлар учун жуда фойдали. Қисқа муддатда озишни хоҳлаганлар ҳафтада бир марта асал ва лимон шарбати билан парҳез тутишлар лозим.

Иммунитетни ошириш чораси

Шамоллаганда асал чой ичиш лозимлигини ҳамма билади. Агар гуллаш даврида аллергия безовта қилса, бунинг олдини олиш мақсадида ҳар куни бир чой қошиқдан асал ейиш керак. Ҳар хил дорилар ўрнида соғлик элексирини истеъмол қилган маъқул.

Бунинг учун битта лимонни майдалаб, бир стакан ёнғоқ ва ярим стакан асал билан аралаштирасиз ва уни бир қошиқдан истеъмол қиласиз.

Гўзалллик учун

Асал терини намлантириш, таранглаштириш ва майин қилибгина қолмай сочларни қалин ва товланувчан қилиш хусусиятига эга.

Юз терисига ниқоб сифатида 1 та тухум сариғи, 1 чой қошиқдан творог ва асал қўшиб аралаштирасиз. Сўнг юзингизга суртинг.

Бундан ташқари, қирғичдан ўтказилган яримта олмага 1 чой қошиқ асал қўшиб ҳам ниқоб тайёрлаш мумкин.

Соч учун эса 2 ош қошиқ асалга 1 ош қошиқ лимон шарбати қўшиб, ниқоб тайёрласа бўлади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар