— Мутахассислигим – компьютер дастурчиси. Иш тартибимга кўра, ҳафтанинг айрим кунлари бўш бўламан. Шу вақтни унумли ўтказиш учун яна бир ташкилотга ишга жойлашмоқчи эдим. Айтинг-чи, икки жойда фаолият юритсам, бу меҳнат дафтарчамга қайд қилинадими?
Ҳаким Арслонов, Тошкент шаҳри
Саволгаадвокат Дилфуза Тўхтаева жавоб беради: — Айни дамда сиз фаолият юритаётган ташкилот – асосий иш жойингиз ҳисобланади. Бундан ташқари, яна бошқа жойда ишламоқчи бўлсангиз, ўриндошлик асосида жойлашишингиз мумкин. Илтимосингиз ёки талабингизга кўра, бу ҳақда меҳнат дафтарчасига қайд этилишимумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси






