ЭНДОКРИНОЛОГИЯ МАРКАЗИДА ДАВОЛАНИШ БЕПУЛ ЭМАСМИ?
Республика Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида қандли диабет касаллиги бўйича даволаниш нега бепул эмас? Дорини ҳам сотиб оламиз, ётиш учун шифохонага ҳам пул тўлаш керак...
Ф.Шарипов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқарма бошлиғи:
— Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази турли тоифадаги аҳоли учун белгиланган тарифларга кўра пуллик хизмат асосида, ташхислаш ва даволаш сифати стандартларига мос келувчи барча турдаги тиббий ёрдамни кўрсатади.
Мазкур марказ мавжуд бўлган ётоқ фондининг ва поликлиниканинг қатновлар қувватининг 30 фоизи миқдорида, давлат бюджет маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифадаги шахслар учун республика соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган тартибда берилган махсус йўлланма (ордер) асосида бепул, юқори малакали. ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади.
Имтиёзли шахслар рўйхатига қуйидагн тоифадаги шахслар киритилган:
- болаликдан ногиронлар
- чин едимлар
- I ва II гуруҳ ногиронлари.
- 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари. Шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.
- ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар
- I 941-104 5 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасинииг қатнашчилари
- Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар.
- Байналмилалчи жанчилар
- Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш opганларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар
Бепул даволаниш учун ордерлар имтиёзли тоифадаги шахслар учун шифокор-маслаҳат комиссияси хулосаси асосида Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Ташкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларида берилади.
Марказга бепул даволаниш учун махсус йўлланма (ордер )сиз мурожаат қилган шахсларга белгиланган тартибда пуллик хизмат кўрсатилади.






