АсосийDunyo

АҚШ армияси қароқчиликда айбланди

Америка ҳукумати армия эҳтиёжлари учун компьютер дастурларининг минглаб қароқчилик нусхаларидан фойдалангани учун товон пули сифатида “Apptricity” компаниясига 50 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

2004 йилда “Apptricity” ва Мудофаа вазирлиги ўртасида ҳарбий отрядлар, юклар ва қурол-яроғларнинг кўчишларини реал вақт режимида кузатиб туришга мўлжалланган 5 та сервер ва 150 та ишчи станция учун “Apptricity” дастурий таъминотини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди.

Бироқ, “Apptricity” компаниясининг аниқлашича, аслида унинг маҳсулотлари Америка армияси томонидан фойдаланилаётган 98 та сервер ва 11 мингта ишчи станцияга ўрнатилган экан.
2012 йил февралида “Apptricity” компанияси АҚШ федерал даъволар бўйича Судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Унга кўра, компания серверга хизмат кўрсатиш қиймати $1,35 млн.ни ва ишчи станцияларга хизмат кўрсатиш қиймати $5 минг долларни ташкил этишини инобатга олган ҳолда, Мудофаа вазирлигидан $224,5 млн.миқдорида товон пулини талаб қилди.
АҚШ мудофаа вазирлиги бундай миқдордаги маблағни тўлашни рад этди. Музокаралар давомида ушбу сумма 50 млн.долларгача камайтирилди. “Apptricity” олинган маблағларни компанияни ривожлантиришга сарфлаш ниятида.   

    Бошқа янгиликлар