Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ЎФФнинг янги раҳбари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Хусусан, журналистлар томонидан Ўзбекистон терма жамоасининг бўлғуси мураббийи юзасидан берилган саволга Федерация раҳбари қуйидаги жавобни қайтарди:
“Бугун терма жамоага ким мураббий этиб тайинланиши энг долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди. Айни дамда бу борада музокаралар олиб борилмоқда, бироқ қоидага кўра музокаралар чоғида номзодларнинг номларини эълон қилиб бўлмайди. Сўнгги қарор қабул қилингач расмий сайтимиз орқали янги мураббий номини эълон қиламиз”






