1

ЭНДИ ОСМОНДА ҲАМ ТИРБАНДЛИК БЎЛАДИМИ?

HI-TECH 28.09.2017, 15:08
ЭНДИ ОСМОНДА ҲАМ  ТИРБАНДЛИК БЎЛАДИМИ?

Яқин келажакда йўллардаги тирбандликлар осмонда ҳам пайдо бўлиши мумкин...

Американинг PAL-V компанияси мутахассисларининг таъкидлашларича, ҳам ерда, ҳам осмонда ҳаракатланувчи автомобиллар яқин келажакнинг оламшумул ихтироси бўлади. Автомобиль 100 от кучланишдаги қўшалоқ электр узатиш қуввати ва двигателга эга. Бу эса автомобилни ерда бемалол ҳаракатланиш ва вертолёт сингари ҳавога кўтарилиш имконини беради. Ерда соатига 100-160 км. тезликда, ҳавода эса 3500 метр максимал баландликда соатига 180 км. тезликда ҳаракатланиш имкониятига эга.

Автомобиль 160 км. тезликка 9 сонияда чиқа олади. Американинг PAL-V компанияси аллақачон бу турдаги автомобиллар учун буюртмалар қабул қилишни бошлаб юборган. Автомобилга буюртма бериш ва бундай мўъжизавий машинанинг бошланғич нархи 400.000 доллардан 600.000 долларгача эканлиги айтилмоқда. Бу ихтирони одамлар “XXI аср мўъжизаси” дея таърифлашмоқда. Чунки бундай имкониятдаги автомобилларни фақат фантастик киноларда кўришимиз мумкин эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1