Биламизки, дастлабки қоғоз Хитойда яратилган ва у ҳозирги кунга қадар ривожланиб инсонларга қулай шаклларда ишлаб чиқарилмоқда. Аммо ишлатилган қоғозларни қайта ишлаш ҳамда уни ишлаб чиқариш иқтисодий томондан (ёғочлардан) анча кўп вақт ва маблағ талаб қилади. Лекин юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб, қоғозни яратган хитойликлар қоғознинг янги ажабтовур турини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлишди...
Хитойнинг Шандонг университети олимларидан бир гуруҳи ҳамда Калифорниянинг (АҚШ) Лоуренс университети олимлари билан ҳамкорликда нур тўлқинлари ёрдамида ёзиш ва қайта фойдаланиш мумкин бўлган қоғознинг янги турини яратишди. Янги турдаги қоғозда ёруғлик қисмининг ультрабинафша нурлари таъсири остида рангини ўзгартириш мумкин бўлган наночастоталар ишлатилади. Бундай наночастоталарни ўз ичига олган энг яхши қоплама деярли ҳар қандай маҳсулотлар учун қўлланилиши мумкин. Бу жараён янги турдаги қоғозни 120 даражадаги цельсий шкаласи ҳароратида қиздириш натижасида шаклланади.
Калифорния университетидаги хитойлик профессор Ядонг Ин ихтиро ҳақида шундай дейди:
— Биз тинимсиз изланишларимиз натижасида бир неча марта фойдаланиш мумкин бўлган ва қайта ёзиш имкониятини ўзида мужассамлаштирган қоғознинг янги “авлоди”ни яратишга муваффақ бўлдик. Бу турдаги қоғозларни чоп этиш учун ҳеч қандай сиёҳ ёки принтер талаб этилмайди. Ушбу ихтиро иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳамда миллионлаб тонна қоғозларнинг қайта ишлаш заруратини бартараф этишда асқотади, деб ўйлайман. Бу қайта ёзиш имкониятига эга қоғоз айниқса, газета, журнал, плакатлар ва бошқа турдаги босма материалларни чоп этишда қўл келишига ишонаман.





