АсосийHi-tech

УШБУ ҚУРИЛМА ШИФОКОР ҚАБУЛИГА НАВБАТ КУТИШГА ЧЕК ҚЎЯДИ!

'УШБУ ҚУРИЛМА  ШИФОКОР ҚАБУЛИГА НАВБАТ КУТИШГА ЧЕК ҚЎЯДИ!'ning rasmi

Илм-фан тараққиёти натижасида тиббиёт соҳасида бўлаётган янгиликлар кундан-кунга­ такомиллашиб бормоқда. Яқинда Бельгия компа­нияси беморлар учун шифокор қабулига киришдан олдин дастлабки тиббий кўрикдан ўтиш қурилмаси — “BeWell”ни яратишди...

Бу қурилма орқали шифокор қабулига ташриф буюрган беморлар ўз вақтларини фойдали ишларга сарфлайдилар. Энди беморлар навбатларини кутиб коридорда рўйхатларга термилиб ўтирмайдилар, аксинча шифокор қабулига киргунга қадар уларнинг қон босими, вазни, томир уришини текшириш каби бирламчи тиббий кўрикларни “BeWell” деб номланувчи қурилма бажаради.

“BeWell” тўла-тўкис ихтисослаштирилган, шунинг учун ҳам у ўз ишларини бошқаларнинг ёрдамисиз бажара олади. Буларнинг ҳаммаси учун унга уч дақиқа кифоя. Буни қандай уддалайди дейсизми? Бу жуда оддий. Кўрикдан ўтиш учун “BeWell” қурилмаси ёнига ўтириб, унга тиббий картангиз ID-номерини киритасиз, сўнгра қўлингизни қон босим ўлчайдиган қурилма устига қўясиз. Тиббий картангизнинг ID-номерини киритишингиз заҳоти қурилма фаоллашади ва сиз ўзингизнинг соғлигингиз ҳақидаги маълумотларни уч дақиқада билиб оласиз.

Бу қурилмага кўплаб компаниялар катта қизиқиш билдиришмоқда. Ҳозирда “BeWell” қурилмасини янада такомиллаштириш устида ишланмоқда, яъни унга қанд миқдорини ўлчаш, қон гуруҳини аниқлаш, қон таҳлили каби янги функциялар қўйилмоқда. Ихтирочиларнинг таъкидлашларича, “BeWell” қурилмасининг нархи 8000 доллар деб баҳоланмоқда.

    Бошқа янгиликлар