1

Шифо маслаҳат: “ОРТОПЕДИК ПОЙАФЗАЛНИНГ ФОЙДАСИ БОРМИ?”

САЛОМАТЛИК 29.09.2017, 15:46
Шифо маслаҳат: “ОРТОПЕДИК ПОЙАФЗАЛНИНГ ФОЙДАСИ БОРМИ?”

— Қизимга 1,5 ёшидан бошлаб ортопедик пойабзал кийдираман. Яссиоёқлик ҳисобига тиззаси ички томонга бироз кирган назаримда. 4 курс массаж олдик, аммо ўзгариш бўлмади. Махсус ортопедик пойафзал кийдириб юришимдан наф бўлармикан? Улғайгач, оёғи тўғриланадими?

Одина Комилова, Тошкент шаҳри

Ботир КАРАЕВ, шифокор-ортопед:

— Муолажа белгиланишида яссиоёқликни келтириб чиқарган омил ўрганилади. Кейинчалик бирор асорати бўлмаслиги учун муолажа давомли тарзда олиб борилгани маъқул. Фарзандингиз тиззасининг ички томонга кирганлиги рахит асорати бўлиши ҳам мумкин. Сизга маслаҳатим, физиомуолажа, оёқлар учун гимнастика ва ортопедик пойабзалдан фойдаланишни тўхтатманг. Натижаси ҳозир сезилмаётган бўлса-да, бола улғайгач, оёқ суяклари тўғриланиши лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1