1

Шифо маслаҳат: “ҲОМИЛАДОРМАН. ОҒРИҚСИЗЛАНТИРУВЧИ ДОРИ ИЧОЛАМАНМИ?”

САЛОМАТЛИК 29.09.2017, 16:10
Шифо маслаҳат: “ҲОМИЛАДОРМАН. ОҒРИҚСИЗЛАНТИРУВЧИ ДОРИ ИЧОЛАМАНМИ?”

— Икки ойлик ҳомилам бор. Чамаси 15 кун олдин бошимга санчиқ кирдию, шу-шу симиллаган оғриқ ўтиб кетмаяпти. Биринчи уч ойликда ҳеч қандай дори ичиб бўлмайди, дейишганига нима қилишни ҳам билмаяпман. Оғриққа қарши бирор чора борми?

Ҳуснида Мамажонова, Қибрай тумани

Камола ИСМОИЛОВА, акушер-гинеколог:

— Аввало бошдаги оғриқ сабабини аниқлаш керак. Эҳтимол, бу болаликда олинган жароҳатлар, калла ички босимининг ортиши ёки неврологик ўзгаришлар асоратидир. Айни пайтда вазиятга тўғри баҳо бериш учун терапевт ва невролог кўрикларини тавсия этаман. Ҳақиқатан ҳам ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида оғриқсизлантирувчи дори воситалари тақиқланади. Чунки бу турдаги препаратлар ҳомила ривожланишига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Кўрик вақти чиндан ҳам бош соҳасида бирор хасталик аниқланса, шунга кўра ҳомиладорликда қўллаш мумкин бўлган препаратлар буюрилади. Мустақил тарзда бирор муолажа ўтказиш мумкин эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1