Ҳ.ЮСУПОВ, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани
Шерзод МАҲМУДОВ, шифокор-трихолог:
— Соч тўкилишини тўхтатиш учун аввало уни келтириб чиқарган сабаблар аниқланиши лозим. Бу ҳолат буқоқ касаллиги, витаминлар етишмаслиги ҳисобига ёки кимёвий препаратларни узоқ муддат қабул қилиш асоратида келиб чиқиши мумкин. Маслаҳатим, соч илдизини мустаҳкамлаш учун турли чораларни қўлламай, аввал қизингизни тиббий текширувдан ўтказинг. Аниқланган муаммога қараб керакли муолажа усули тайинланади. Даво чоралари физиомуолажа билан биргаликда олиб борилади.