АсосийJinoyat

​“КАПТИВА” ҲАЙДОВЧИСИ 26 ЁШЛИ ПИЁДАНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ

'​“КАПТИВА” ҲАЙДОВЧИСИ 26 ЁШЛИ ПИЁДАНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ'ning rasmi

2017 йил 27 сентябрь куни соат 18:20 ларда, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида жойлашган “Узбек инвест” биноси қаршисида, ҳайдовчи 1988 й.т. “Каптива” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборди.

Оқибатда пиёда-1991 й.т. эркак киши, йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар