АсосийSUG'DIYONA

ЗАЙТУН ЁҒИ – ОШҚОЗОН ДЎСТИ

'ЗАЙТУН ЁҒИ – ОШҚОЗОН ДЎСТИ'ning rasmi

Ёғлар орасида зайтун ёғи фойдали хусусиятлари бўйича биринчи ўринни эгаллайди:

  • Бавосилни даволашда ёрдам беради.
  • Артериал босимни яхшилайди (бу икки касалликларнинг олдини олиш учун эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқ зайтун ёғи ичиш керак).
  • Ич қотганда: 3-4 чой қошиқ зайтун ёғини 1 дона тухум сариғи ва 1 стакан қайнатиб, илитилган сувни аралаштириб, бир неча томчи лимон шарбати томизилади. Эрталаб оч қоринга ичиб, бироз ётиш керак.
  • Ўпка шамоллаганда: кунига 1 чой қошиқ зайтун ёғи ичиш лозим.
  • Оёқлар оғриганда: 1 стакан зайтун ёғига бир чой қошиқ йодланган туз аралаштирилади. Бу ёғ билан оёқнинг оғриган қисмларини уқаланг.
  • Ошқозон яраси безовта қилганда бир дона тухум оқини кўпиртириб, 1 чой қошиқ қанд упаси ва 1 ош қошиқ зайтун ёғи қўшиб, эрталаб оч қоринга қабул қилиш тавсия этилади. Муолажа давомийлиги: 10 кун.
  • Шунингдек, бу ёғни тери, соч толалари, тирноқларга суртиш ҳам фойдали. Ётишдан аввал кўзларингиз атрофига бироз зайтун ёғи суртинг, 20 дақиқадан кейин юзингизни қоғоз салфетка билан енгил артинг. Ёғли юз билан ухлаб қолсангиз, эрталаб юзингиз шишиб қолади.

Мумкин эмас: гастроэнтерологик касалликлар, айниқса энтекроколит ва холецистит билан оғриган беморларга.

Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар