1

ОРГАНИЗМИНГИЗГА ҚАЙСИ ВИТАМИН ЕТИШМАЯПТИ?

СУҒДИЁНА 02.10.2017, 16:16
Теглар: Соғ бўлинг
ОРГАНИЗМИНГИЗГА ҚАЙСИ ВИТАМИН ЕТИШМАЯПТИ?

Барчамизга маълумки, қиш фаслида организмимиз заифлашиб қолади, витаминларга бўлган эҳтиёж эса янада ортади. Гиповитаминознинг олдини олиш учун танангизда бўлаётган ўзгаришларни этибордан четда қолдирманг ва шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда организмга керакли дармондориларни етказиб беринг.

1. А витамини. Терининг қуруқшаши, сочларнинг сийраклашиши, тирноқлар синувчанлиги, лабдаги ёрилишлар, оғиз бўшлиғининг касалланиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, тошмалар айнан шу дармондори етишмаётганининг аломатлари ҳисобланади.

2. B1 витамини. Диарея ва қайт қилиш, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, иштаҳа ва қон босими тушиши, юқори таъсирчанлик, юрак аритмияси, оёқ-қўл учининг музлаши, қон айланишининг бузилиши.

3. B2 витамини. Стоматит ва оғиз четларида ёрилишлар, конъюктивит, кўздан сув (ёш) оқиши ва кўриш қобилиятининг сустлашиши, кўз устки қисми пардасининг ҳиралашуви ва ёруғликдан қўрқиш касаллиги, оғиз бўшлиғида қуруқлик.

4. B3 витамини. Кучсизлик ва сурункали чарчоқ, доимий бош оғриқлари, хавотирлилик ва асабийлашиш, юқори қон босими.

5. B6 витамини. Бемажоллик, тўсатдан xотира сустлашиши, жигар атрофида оғриқлар, дерматит.

6. B12 витамини. Камқонлик, соч тўкилиши, гастрит.

7. С витамин. Иммунитет тушиб кетиши натижасида умумий бемадорлик, вазн тушиши, иштаҳанинг ёмонлашиши, милклар қонаши, шамоллаш ва инфекцсияларга мойиллик, бурундан қон кетиши, оғиздан ёқимсиз ҳид келиши.

8. Витамин D. Болаларда ланжлик ва камҳаракатлилик, уйқунинг бузилиши ва ёмон иштаҳа, қайсарлик, раxит, иммунитет ва кўриш қобилиятининг сустлашиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, суяк тўқималаридаги муаммолар.

9. D3 витамини. Фосфор ва кальцийнинг қийин ўзлаштирилиши, тишларнинг кеч чиқиши (болаларда), уйқунинг бузилиши (чўчиш, алаxсираш), мушаклар тонусининг пасайиши ва суяклар синувчанлиги.

10. Витамин Е. Аллергияга мойиллик, мушаклар дистрофияси (озиқланишининг бузилиши), оёқлардаги оғриқлар, ошқозон яраси ва тромбофлебитнинг пайдо бўлиши, қадам ташлашнинг ўзгариши, пигмент доғлар пайдо бўлиши.

Манба: «Sug'diyona» газетаси


Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1